"Барселона" жамоаси ҳужумчиси Луис Суареснинг Уругвай терма жамоаси сафига қайтиш санаси маълум бўлди. У энди 2018 йилги жаҳон чемпионати учун саралаш ўйинларида терма жамоасига ёрдам бериши мумкин бўлади.

Уругвайлик ҳужумчи ЖЧ-2018 мусобақасига саралаш баҳси 5-турида Бразилия термасига қарши ўйинда майдонга тушади. Мазкур учрашув 25 март кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи Бразилияда ўтказилган 2014 йилги мундиалнинг Италия термасига қарши баҳсида рақиб ҳимоячиси Жоржо Кьеллинини тишлагани учун терма жамоа сафидаги 9 ўйинга дисквалификация қилинган, 4 ой давомида футболдаги ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган эди. У шундан бери Уругвай терма жамоасидан 640 давомида четда қолди.

Айни вақтда Уругвай терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашида 4та ўйиндан кейин иккинчи ўринда бормоқда. Уругвайликларни бразилияликлар 2 очколик фарқ билан таъқиб қилмоқда.