Мексикада бир неча ойлик маошини ололмаётган чиқинди йиғувчилар шаҳарлардан бирини чиқиндилар билан тўлдириб ташлашди

Жамият 03 Февраль 2016 2674

Мексиканинг Куэрнавака шаҳри иш ташлаш эълон қилган чиқинди йиғувчилар томонидан чиқиндилар билан тўлдириб ташланди. Асосий маъмурий биноларга олиб борадиган йўллар тонналаб чириётган чиқинди ва покришкалар билан тўсиб ташланди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Иш ташлаш акциясида юзга яқин одам иштирок этмоқда. Улар ҳукуматдан бир неча ойлик маошлари бўйича қарзни узишни талаб қилишмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, гап 60 млн песолик (жорий курс бўйича 3,2 млн доллар) қарз ҳақида бормоқда.

Шаҳар чиқиндиларни тозалаш хизмати вакили норозилик акцияси қарз тўлиқ узилмагунча давом эттирилишини айтди. Норозилар шаҳар мэри Куаутемок Бланко билан учрашмоқчилар.

Кўпроқ янгиликлар