Мўғулистон ҳукумати мамлакат шимоли-шарқида нефтни қайта ишлаш заводи ва нефть қувурини қуриш ҳақидаги қарорни қабул қилди. “Мўғулистон овози” радиосига таянган ҳолда ТАСС агентлигининг маълум қилишича, ушбу қадам нефть маҳсулотлари импортига бўлган боғлиқликни мақсадли равишда тушириб бориш ишлари доирасида амалга оширилмоқда.

Мамлакатдаги биринчи нефтни қайта ишлаш заводи Хэнтий вилоятида жойлашади. У ерда нефть конлари ва зарурий инфраструктура мавжудлиги туфайли шундай қарор қабул қилинди.

Объект 2021 йили эксплуатацияга топширилиши кутилмоқда. Лойиҳа реализацияси учун масъул шахс деб саноат вазири Дондогдорж Эрдэнэбат тайинланди.