Nintendo смартфон учун биринчи марта ўйин чиқаради

Технология 03 Февраль 2016 1447

Nintendo компанияси смартфонлар учун Miitomo номли ўйин ишлаб чиқди. Бу ҳақда The Verge журнали хабар бермоқда.

Янги ўйин DS ва 3DS Tomodachi Life ўйинларига ўхшаш бўлиб, унда Mii-аватар ёрдамида фойдаланувчи дўстлари билан виртуал маконда алоқа боғлай олади.

Компания расмийлари ўйин янги My Nintendo онлайн сервисининг машҳурлигига хизмат қилишига умид билдирмоқда. Miitomo саккиз тилда локализация қилиниб, 16 давлатда чоп этилади, рўйхатдан ўтиш 17 февралдан бошланади. Ўйин бепул бўлади, лекин ўйин ичи харидлари қилиш имконияти мавжуд.

Кўпроқ янгиликлар