Отабек Муҳаммад Зоҳид кеккайганларга кеккайишини айтди

Маданият 03 Февраль 2016 4159

Ўзига хос дардли овози ва ижро услубига эга хонанда Отабек Муҳаммад Зоҳид “7х7” газетасига берган интервьюсида мухбирнинг “Нега баъзан самимий, баъзан кибрли кўринасиз” деган саволига доим яхши кайфиятда юриш, дилдаги дардларни кўзлар остига беркитиш қийинлигини айтиб, “Гоҳида арзимаган нарсадан жаҳлим чиқиб, ташқаридаги инсонларга кибрли кўринаман. Бундан ташқари, “Эгилганга эгил, кеккайганга кеккай” мақолига амал қиламан”, деб жавоб берди.

Маълумки, водийлик хонанда ўз концерт дастурида, тўйларда қўшиқларни жонли куйловчи саноқли ижодкорлар сирасига киради. Шу жиҳати билан санъат аҳли ва шинавандаларнинг меҳрини қозонган. Мавзу хусусида “Фонограмма – экран қаршисида ўтириб томоша қилишдек гап. Жонли ижродаги дастурда эса тингловчи хонанда билан бирга қўшиқ оламига кириб боради. Барча ташвишларини унутиб, руҳан покланади. Шу сабабли ҳар қандай даврада жонли куйлашга интилиш даркор”, дейди санъаткор.

Шунингдек суҳбат давомида саҳна кийими, қўшиқлари ва атрофдагиларга муносабатини баҳолайдиган, ҳар жиҳатдан у ҳақда қайғурадиган акаси борлиги учун синглиси Гулсанам Мамазотовага ҳавас қилишини айтган.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар