Ўзбекистонда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ижтимоий тармоқлар орқали реклама қилишга барҳам берилади

Жамият 03 Февраль 2016 2433

Ўзбекистон республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ижтимоий тармоқлар ҳамда жамоат жойларида тарғиб қилинишига қарши зарур чораларни қўллайди. Бу ҳақда "Правда Востока" нашри хабар қилган.

Қўмита мутахассилари бу борада бир қатор мисолларни келтириб ўтмоқда. Бир шиша спиртли ичимликни харид қилган харидорга иккинчиси совға сифатида берилиши, шунингдек, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари(кальян)ни истеъмол қилишга чақириқлар шулар жумласидандир.

"Бир қатор умумий овқатланиш корхоналари, спиртли ичимликларни ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ташкилотлар номига Қўмита томонидан бу турдаги реклама ва тарғиботлар тўхтатилгани ҳақида огоҳлантирувчи мактублар йўлланди", дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, бу борадаги огоҳлантиришларга риоя қилмаганларга нисбатан жиноий иш очилиши ва масъул шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилади.

Кўпроқ янгиликлар