Ўзбекистондаги энг йирик нашриёт акциялари сотувга қўйилди

Иқтисодиёт 03 Февраль 2016 3194

Ўзбекистон Sharq нашриёт матбаа акциядорлик компанияси акцияларини сотувга қўйди. Бу ҳақда Sputnik Давлат рақобат қўмитаси вакилига таяниб хабар тарқатди.

Манбага кўра, хорижлик инвесторлар учун компаниянинг 44 фоиз акциялари таклиф қилинмоқда. Натижада корхонанинг асосий акциялар пакети (51 фоиз) давлат ихтиёрида қолади. Қолган 5 фоиз акциялар компания ходимларига тегишли бўлиб қолади.

"Айтиш керакки, иш унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш учун ускуналарни янгилаш ва замонавий бошқарув ечимларини жорий этиш мақсадида Sharq нашриётига хорижий инвесторлар келиши зарур. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳар йили маҳсулот ҳажмини 8-12 фоизга ошириш имконини беради.
Бугунги кунда корхона қувватлари умумий йиллик ададда 85 млн. нусхадан ортиқ 80 дан зиёд газета ва 20 та журнал, шунингдек, 16 млн. китоб чоп этиш имконини беради. Моддий-техник база Германия, Ҳиндистон, Америка, Австрия ва Швеция ускуналаридан иборат", дейилади telegraf.uz хабарида.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар