"Ўзбектелеком" интернет хизматлари нархи 10 фоизга пасайтирилди

Технология 03 Февраль 2016 4049

"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси 2016 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон провайдерларига интернет трафики нархини 1 Мбит/с учун 141,94 доллар миқдорида белгилади. Бу ҳақда компания сайтида хабар қилинган.

2016 йил январида интернет-провайдерлари учун белгиланган нарх 1 Мбит/с учун 156,24 доллар эди.

Интернет траффики нархи ушбу йилда яна бир неча бор пасайиши мумкинлиги айтилган.

Маълумот учун, 2015 йилда тарифлар 17 марта пасайтирилганди. 2015 йилнинг январида нарх 1 Мбит/с учун 259,29 долларни ташкил этган бўлса, декабрь ойига келиб, 157,60 долларни ташкил қилди.

Қайд этиш керакки, охирги йилларда Ўзбекистонда ахборот технологиялари ривожланишига алоҳида эътибор берилмоқда. Провайдерлар учун нархлар бир неча бор пасайтирилишига қарамасдан, интернет ишлаш тезлиги Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда сезиларли даражада паст ҳолда қолмоқда. Шу билан бир қаторда, траффик ҳажми чекланмаган тарифлар сони ҳам кам.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28716 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64759 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8088 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125172 Жамият
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 514 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 903 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Уқубат ва бардош тимсоли. Афғонистонда бугун мустақиллик куни (фотожамланма)
17:20 1551 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар