Россия президенти Владимир Путин 3 февраль куни АҚШнинг собиқ давлат котиби Ҳенри Киссинжер билан учрашади. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песковга таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, сиёсатчилар кўпдан буён яқин дўстона алоқададирлар.

“Бугун суҳбат, президент Путиннинг Ҳенри Киссинжер билан эски дўстона мулоқотининг давоми Москвада бўлиб ўтади, - тушунтирди Песков. – Биласизми, Путин ва Киссинжерни эски муносабатлар боғлаб туради, улар доимий мулоқот қилиб туришади, гаплашиш имкониятидан фойдаланишади. Путин бу имкониятни ниҳоятда қадрлайди ва у билан жаҳон сиёсатини муҳокама қилиб боради”.