Бразилиялик тажрибали футболчи Роналдиньо Англиянинг «Лестер» жамоасидан билдирилган таклифни рад этган.

El Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, 35 ёшли бу футболчининг хизматларига "тулкилар" бош мураббийи Клаудио Раньери шахсан қизиқиш билдирганди.

Айни вақтда Роналдиньо ўз фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Унга бу давлатдаги бир қатор маҳаллий жамоалардан таклифлар тушган.

Қайд этиш керакки, «Лестер» айни вақтда, 24 тур ўйинларидан кейин 50 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.