Россия Афғонистон томонидан хавф кучайгани сабабли Тожикистонга қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан ёрдам қилади, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

Россия Мудофаа вазирининг ўринбосари Анатолий Антонов ва Тожикистон мудофаа маҳкамаси раҳбари Шерали Мирзо ўртасида кечган учрашувда мазкур масала тафсилотлари муҳокама қилинган.

Антоновнинг сўзларига кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни етказиб бериш билан Тожикистон қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигини ошириш ҳудудда рўй бераётган вазиятни ҳисобга олганда, муҳим аҳамият касб этади.