АҚШнинг Айова штатида праймеризни ютган АҚШ президенти лавозимига номзод Тед Круз сайловларда ғалаба қозонса, Россия билан ядровий қуролни қисқартириш масаласини муҳокама қилишга ваъда берди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Крузга у АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейган каби Россия билан ядровий қуролни қисқартириш бўйича музокаралар ўтказишини билиш мақсадида савол берилди.

Круз "бизнинг манфаатлар яқинлашган ва биз куч борасида музокаралар ўтказадиган жойда у ёки бу масалада анча узоқроқ илдамлашимиз мумкин" деб айтди.

"Мен стратегик рақиб сифатида Россия билан, улар бизнинг дўстимиз деб ўзимни алдамай, музокаралар ўтказиш ва ишлашдан хурсанд бўлардим", деб айтди республикачи номзод.

Круз Россиянинг ядровий арсеналини АҚШ учун хавфли деб ҳисобламаслигини айтди. Круз бундай қуролнинг Эрон томонидан ишлаб чиқарилишидан кўпроқ хавотирланишини таъкидлади.