Япония Мудофаа вазирлиги Patriot ракетага қарши мудофаа тизимларининг энг сўнгги моделини жанубдаги Шарқий Хитой денгизида жойлашган Исигаки ва Мияко (Окинава префектураси) оролларига жойлаштириш масаласини кўриб чиқишга киришди. Бу ҳақда Киодо агентлиги маълум қилди.

Япония Мудофаа вазири Гэн Накатани мамлакат қуролли кучларига агар зарурат туғилса, КХДР 25 февралга қадар учирадиган баллистек ракетани йўқ қилиш вазифасини топширди. Вазирнинг маълум қилишича, қарор муддати чўзилиши ҳам мумкин.

2 февраль куни эса япон мудофаа маҳкамаси раҳбари КХДР баллистик ракета учирган тақдирда, ер усти ва кемалардаги ракетага қарши мудофаа тизимлари жанговар шай ҳолатга келтирилишини айтиб ўтган эди.

Patriot ПАК-3 комплекслари ҳозирда ТОкионинг Итигая туманидаги Мудофаа вазирлиги ҳовлиси ҳамда пойтахт яқинидаги Асака ва Нарасино ҳарбий базаларига жойлаштирилган.