"Толибон" Афғонистон аҳолисини электр энергияси таъминотидан узиб қўйди

Жаҳон 03 Февраль 2016 4883

Афғонистон шимолида жангарилар Ўзбекистон ҳудудидан ўтган электр ўтказгичларни ишдан чиқарди. Натижада, мамлакат шимоли ёруғлик нурисиз қолди. Мамлакат пойтахти Кобул шаҳридаги бутун бошли кварталлар электр токисиз ҳувиллаб қолган. Бу ҳақда Sputnik Dari хабар қилган.

De Afghanistan Breshna Sherkat Миллий энергетика корпорацияси "Толибон" томонидан электр ўтказгичлар линияларидан бири тўлиқ ишдан чиқарилгани ҳақида хабар қилган.

Террорчилар яна битта линияга ҳужум қилмоқчилиги таъкидланмоқда.

Афғонистон Энергетика ва сув таъминоти вазирлиги матбуот котиби Абдулбосид Абдий Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда айни пайтда беш миллионга яқин киши – мамлакат аҳолисининг олтидан бир қисми, номаълум муддатга электр таъминотисиз қолиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

"Биз нима қила оламиз? Биз ожизмиз! Бу ерда айб мамлакат инфратузилмаси етарли даражада хавфсизлик билан таъминланмаганлигида. Модомики, электр ўтказгичларнинг асосий линиялари ўтган туманлар хавфсизлиги таъминланмас экан, на биз, на De Afghanistan Breshna Sherkat энергетика корпорацияси ушбу ҳолатни ўз кучи билан тўғрилай олмайди", дейди матбуот котиби.

У шунингдек, электр ўтказгичлари ўтган ҳудуд миналаштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида таъкидлаган.

"Брешна" ўз ишчилари ҳаётини хатар остига қўйиб, "Толибон" жангарилари томонидан шикаст етказилган линияларни созлаган тақдирда ҳам, кейинчалик, бу каби ҳужумлар яна такрорланмаслигига кафолат йўқ”, дея таъкидлади Абдулбосид Абдий.

Жамоатчилик томонидан ўтказилган босим ҳамда келиб тушган минглаб шикоят аризалари туфайли, Афғонистон Мудофаа вазирлиги электрўтказгичлар ўтган туманларни хавфсизлик билан таъминлашга тайёрлигини маълум қилди.

Аммо, тегишли чоралар қачон кўрилиши ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар