Афғонистонда "Толибон" жангарилари кўнгилли аскарларнинг ўн ёшли қўмондони Васил Аҳмадни бошига иккита ўқ узиш билан ўлдирди. Бу ҳақда The New York Times нашри Афғонистон ҳукуматига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда

Бир неча ой аввал аскарлар сафини тарк этиб, 4-синфга ўқишга борган бола Урузган вилоятининг Таринкот шаҳрида ўлдирилди.

Унинг амакиси Мулла Абдул Самад "Толибон" қўмондони бўлган, бироқ 36 нафар қўл остидагилари билан ҳукумат кучлари томонга ўтганди. Уларнинг орасида Аҳмаднинг отаси ҳам бўлган, у ҳам ўлдирилган.

Ўтган йил ёзида урузганлик кўнгилли аскарлар толиблар қуршовига тушиб қолиб, катта талофатлар кўрган. Самад ярадор бўлган, унинг акаси – Василнинг отаси ўлдирилган, улар билан бирга бўлган 10 ёшли Васил эса отрядга қўмондонлик қилишни ўз зиммасига олган.

"У менинг одамларимни мен ярадор бўлганимда 44 кун муваффақиятли бошқарди", деб эсламоқда Самад ўз жияни ҳақида.

Самад оёққа тургач, кўнгилли аскарлар толиблар қуршовини августда ёриб ўтишга муваффақ бўлган. Таринкотда Самад одамлари қаҳрамонлар каби кутиб олинган. Аҳмаднинг полиция кийимида автомат ушлаб тушган фотосуратлари ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетган. Маҳаллий ҳукуматнинг боланинг жанг қилишидан норозилиги, бола жанг қилиш ўрнига мактабда таълим олиши кераклигини айтганига қарамасдан, жасур болакай медаллар билан тақдирланганди.