Туркия ҳукумати мамлакат ҳудудида фаолият олиб бораётган россиялик журналистлар учун виза режимини жорий қилади. Бу ҳақда РБК нашри Туркиянинг Москвадаги элчихонасига асосланиб хабар берган.

Виза режими 15 февраль кунидан амал қилиниши айтилган.

"Ўзаро тенглик тамойилига асосланган ҳолда Россиядаги барча ОАВ ходимлари 2016 йилнинг 15 февралидан бошлаб Туркияга журналистик фаолиятни (6 ойдан кўп бўлмаган муддатга) амалга ошириш учун йўл олганида "журналистлар учун виза"ни олишлари керак бўлади", дейилади Туркия элчихонаси хабарида.