Вин Дизель кейинги учта «Форсаж» филми қачон тақдим этилишини эълон қилди

Маданият 03 Февраль 2016 3213

Машҳур «Форсаж» филмининг бош қаҳрамони Вин Дизель ўзининг Instagram`даги саҳифасида кинокартинанинг кейинги учта қисми қачон тақдим этилиши ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, Fast 8 — янги «Форсаж» киноси 2017 йилнинг 14 апрелида премьера қилинади. Шунингдек, Вин Дизель 2019 йилнинг 19 апрелида Fast 9 ва 2021 йилнинг 2 апрелида Fast 10 филмлари ҳам тақдим этилишини тасдиқлаган.

Аввалроқ янги «Форсаж» филмини суратга олиш ишлари бошлаб юборилгани ва у Кубада тасвирга олиниши ҳақида хабар берилганди.

Унда филмнинг бош қаҳрамонларидан бири, марҳум Пол Уокер образи ҳам киритилиши кутилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, «Форсаж 7» 2015 йилда интернет тармоқларидан энг кўп юклаб олинган филм бўлган.

Аммо у энг қўпол хатоликларга йўл қўйилган кинолар орасида ҳам етакчилик қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар