Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби «Атлетико» ҳужумчиси Жексон Мартинесни 42 миллион евро эвазига сотиб олди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатган.

«Гуанчжоу Эвергранд» Хитой чемпиони ҳисобланади. Бу мамлакатда трансферлар даричаси 26 февралга қадар очиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Жексон Мартинес 2015 йилнинг ёзида «Порту»дан «Атлетико»га 35 миллион евро эвазига ўтганди. У мадридликларнинг асосий таркибига кира олмади ва 15 учрашувда майдонга тушиб, 2та гол урди.