Хитойнинг кимё гиганти Швейцариядаги рақобатчисини 43 млрд долларга сотиб олди

Жаҳон 03 Февраль 2016 1683

Дунёдаги энг йирик агрокимё компания — Хитойнинг ChemChina давлат корпорацияси Швейцариядаги ўсимликлар ҳимояси ва уруғчилик воситаларини ишлаб чиқарадиган Syngenta компаниясини харид қилмоқда. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар қилди.

Шартнома қиймати 43 миллиард долларни ташкил этиб, ҳар бир акция 480 швейцария кронаси ($471,38)га баҳоланди. Бу Хитой учун хорижий инвестициялар режасида мутлақ рекорд натижа бўлди.

Швейцария компанияси бош директори Мишель Демарэнинг айтишича, компания миллийлаштирилмайди. Компания менежменти ўз ишини давом эттиради, Хитой томони эса Syngenta директорлар кенгашига ўз вакилини юборади.  Syngenta компанияси таркибида 28 минг ходим меҳнат қилмоқда. Унинг идоралари эса дунёнинг 90 мамлакатида фаолият кўрсатади.

Кўпроқ янгиликлар