АҚШнинг Yahoo! компанияси ходимлари сонини 15 фоизга қисқартириш ва 5 та шаҳар: Дубай, Мехико, Буэнос-Айрес, Мадрид ва Миландаги бўлимларини ёпишни режалаштираётганини расман эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот баёнотида айтилмоқда.

Таъкидланишича, бу ўзгаришларни 2016 йилнинг 1-чорагида амалга ошириш мўлжалланмоқда.

Yahoo жорий йил охиригача 9 минг ишчи ва мингдан камроқ пудратчиларга эга бўлишни режалаштирмоқда. Компания маълумотларига кўра, олиб қолинадиган ходимлар сони 2012 йилдагидан 42 фоизга камроқ бўлади ва йилига 400 млн доллар тежашга имкон беради.

Компания бундай кескин чоралар эвазига "2017 ва 2018 йилларда кучлироқ ўсишга эришмоқчи".