Умрида бирор марта сув ичмаган, дея таърифланаётган испаниялик виночи Антонио Докампо Гарсия 107 ёшда оламдан ўтди. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда.

“У бир мартада бир ярим литр қизил шароб ичиши мумкин эди”, - деди унинг ўғли Мануэль Докампо Лопес.

“Икковимиз ҳам уйда бўлганимизда ойига 200 литр шароб ичимиз мумкин эди. Отам ҳеч қачон сув ичмаган”, - қўшимча қилди у.

Гарсиа шаробни ўзи тайёрлаган, маҳсулот таркибида консервант ва қўшимчалар бўлмаган.