Эрон Меҳнат вазирлиги алкогольни мамлакат фуқаролари ҳаётидан батамом чиқариб ташламоқчи. Вазирлик ходими Муҳаммад Селгининг фикрича, Эронда чоп этиладиган китоблар ва ОАВда спиртли ичимликлар номи ва “вино” сўзи ишлатилмаслигини назорат қилувчи махсус комиссия фаолияти йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳозирда Эрон Маданият вазирилиги бундай мазмундаги сўзларни қаерда қўллаш мумкинлиги ҳақидаги рўйхатни тузаётгани маълум қилинди.