2016 йилда Республика болалар қўғирчоқ театри биноси қурилади

Ўзбекистон 04 Февраль 2016 1829

2016 йилда Ўзекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги бир қатор театрлар ва томоша муассасалари бинолари реконструкция қилинади.

Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2015 йил фаолият якунларига бағишланган Ҳайъат мажлисида маълум қилинди.

Хусусан, 2016 йилда Ўзбекистонда театрлар ва томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини кучайтириш, репертуарларни замон талабларига мос равишда шакллантириш, “Томоша” болалар мусиқий театрга ажратилган бинони реконструкция қилиш ва моддий-техник базасини мустахкамлаш, Республика болалар қўғирчоқ театри биносини қуриш, Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри биносини реконструкция қилиш каби ишлар режалаштирилди.

Шунингдек, маданий мерос объектларини асл ҳолида сақлаш, хусусан, умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган “Бухоро тарихий маркази”, “Ичан қалъа”, “Самарқанд - маданиятлар чорраҳаси” ва “Шаҳрисабз тарихий маркази” муҳофаза қилиш ва фойдаланиш янада такомиллаштирилади.

Музейлар соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар ҳамда музейлар фаолиятини ривожлантиришга қаратилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади ҳамда музей кўргазма залларида Мустақиллик руҳиятини акс эттирувчи экспозициялар яратишни жадаллаштирилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20250 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49375 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1309 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 594 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1947 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1398 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2207 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2483 Технология
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3516 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 14639 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар