Агент: Бразилия ҳукумати Леонардони "Анжи"га қўйиб юбормаяпти

Спорт 04 Февраль 2016 2026

Маҳачқалъанинг “Анжи” клуби аъзоси Леонардо жамоанинг Испаниядаги Марбелья шаҳрида ўтказилаётган иккинчи ўқув-йиғин машғулотларига учиб бора олмади. Чунки Бразилия суди ҳанузгача футболчининг иши бўйича якуний ҳукм чиқармаган ва унга мамлакатни тарк этишни тақиқлаган. Бу ҳақида футболчининг агенти Дмитрий Селюк ТАСС нашрига хабар қилган.

Аввалроқ ОАВда “Анжи”нинг 23 ёшли футболчиси автоҳалокат учрагани ва оқибатда 36 ёшли Жусиана Годот дус Сантос ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар тарқаганди. Футболчи унинг ўлимига алоқадорликда айбланмоқда. Леонардо жамоасининг БААдаги биринчи йиғинини ҳам ўтказиб юборганди.

"Бу жуда чигал вазият. Ҳеч қандай аниқ далиллар йўқ. Футболчи жамоасининг йиғинларини ўтказиб юбормаслиги керак. Бразилияда унга шунчаки рухсат беришмаяпти. “Анжи”, менимча, у билан шартномани узмоқчи эмас ва футболчининг қарорини кутмоқда. Лекин футболчи Маҳачқалъага учиб кела олмаяпти”, дейди Селюк.

"Вазият кейинги ҳафтага аниқ бўлади”, дея қўшимча қилди агент.

Маълумот учун, "Анжи" клубиннинг матбуот хизмати ҳам бу маълумотни тасдиқлади. Леонардо “Анжи” таркибида 10та ўйин ўтказиб, бир гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчи билан клубнинг амалдаги шартномаси шу йилнинг 30 июнида ниҳоясига етади.

Кўпроқ янгиликлар