Талсдаги (Оклахома штати) Орал Робертс номли университет раҳбарияти талабалар учун ўзига хос талаб жорий қилди. Эндиликда барча ўқувчилар юрак уриши ва жисмоний фаоллик датчиклари билан таъминланган фитнес-билагузукларга эга бўлиши лозим.

Талабаларнинг жисмоний ҳаракатлари ҳақидаги барча маълумотлар ўқитувчиларга етказилади. Талабанинг семестр давомидаги фаоллиги унинг жисмоний тарбия бўйича баҳоларига таъсир қилади.

Бугунги кунда барча биринчи курс талабалари билагузуклар билан таъминланди. Яхши баҳолар олиш учун талабалар кунига 10 минг қадам юриши, ҳафтасига 2.5 соат жисмоний машқлар қилиши керак бўлади.