АҚШ январь ойида, нефть экспортига тақиқловнинг бекор қилинишидан кейин биринчи марта Венесуэланинг PDVSA давлат компаниясига WTI маркасидаги нефть етказиб берди, деб хабар бермоқда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg агентлиги.

Таъкидланишича, нефть Кюрасао оролидаги Баллен-Бэй портига Eagle Kuantan танкерида етказиб берилган, бу ерда PDVSA’га тегишли нефтни қайта ишловчи завод мавжуд.

ClipperData тадқиқот компанияси раҳбари Мэтью Смитнинг маълумотларига кўра, етказиб берилган нефть ҳажми 548 минг баррелни ташкил қилган. 

Венесуэла ОПЕКнинг нефть қазиб бўйича 6-рақамли аъзоси ҳисобланади. АҚШ энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2015 йилда Венесуэла АҚШга кунига 800 минг баррель нефть экспорт қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 2015 йил декабрда 40 йил давом этган нефть экспортига тақиқлов бекор қилинганди.