Қозоғистоннинг 20 фоиз аҳолисини муҳожирлар ташкил қилади, деб хабар бермоқда The Telegraph газетаси.

"2015 йил ҳолатига кўра, Қозоғистонда 3 млн 546 минг муҳожир яшамоқда. Тахминий баҳоларга кўра, муҳожирлар Қозоғистоннинг 17 млн 625 минг кишилик аҳолисининг 20,12 фоизини ташкил қилади", дейилмоқда БМТ маълумотлари асосида ёзилган мақолада.

БМТ маълумотларига кўра, муҳожирларнинг туб аҳолига нисбатан миқдорининг катталиги бўйича БАА, Қатар ва Кувайт етакчи ҳисобланади.

Умуман олганда муҳожирлар сони бўйича АҚШ, Германия ва Россия етакчилик қилмоқда.