Жаҳон бозорида Brent маркасидаги нефть нархи кўтарилиши 7,5 фоиздан кўпроқни ташкил этиб, бир баррели учун нарх 35 долларга етди. Bloomberg агентлиги хабарига кўра, бу доллар курсининг қиймати сўнгги 7 йилдаги бошқа валюталарга нисбатан тушиши доирасида юз берган.

Бугун, Brent туридаги нефть Лондон биржасида бир баррели 35,51 долларга баҳоланган.

Американинг Texas light sweet нефти нархи 9,5 фоизга ошган.

WTI маркасидаги нефтнинг эса бир баррели 32,75 долларни ташкил этган. Шундай қилиб, бир кунда ушбу нефть нархи 2,87 долларга ошган.

Дунё бозорида нефть нархининг кескин кўтарилиши доллар курсининг тушиши билан боғлиқлиги айтилмоқда. Хабар қилинишича, 2009 йил мартидан буён биринчи марта шу даражадаги доллар қийматининг тушиши кузатилмоқда.

The Wall Street Journal нашрига кўра, кучсизланган доллар, ушбу валютада сотилаётган нефть нархига ҳам таъсир кўрсатган.