WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж Эквадорнинг Лондондаги элчихонасидан чиқиши биланоқ ҳибсга олинади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон маълум қилди.

Аввалроқ ОАВлар БМТ комиссияси Ассанж фойдасига қарор чиқарган ва унинг тақиб қилинишини асоссиз деб атаганди.

Ассанж Эквадор элчихонасида 2012 йил июнидан бери Швецияга экстрадиция қилинишидан қочиб, яшириниб келади. У Швецияда 2010 йилда номусга тегиш айблови бўйича сўроқ қилиниш учун қидирилмоқда. Ассанжнинг ўзи бу айбловларни инкор қилиб келади.