Буюк Британия ҳукумати 2020 йилга қадар Суриядаги урушлардан жабрланганларга ёрдам сифатида қўшимча 1,7 млрд доллар миқдоридаги ёрдам маблағи ажратади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон маълум қилган.

"Биз ўз ҳаётини хавф остига қўйиб яхши ҳаёт учун Европага интилаётган одамларни ўз уйларида яхши шароитлар билан таъминлашимиз мумкин", деган вазир.

Бу маблағлар билан Сурия фуқаролари учун ажратилган жами ёрдам миқдори 3,36 млрд долларга етади.