Москванинг «Локомотив» жамоаси аъзоси, Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиби футболчиси бўлган Виталий Денисов ўзининг жорий қишки трансферлар ойи вақтида Италиянинг «Лацио» жамоаси сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

У «Советский спорт» гашри мухбири саволларига жавоб бериш асносида ўзига Англия ва Германия чемпионатлари ёқишини, Италия чемпионатидан кейинги вақтларда кўнгли қолгани ҳақида айтиб ўтган.

Денисов ўзининг Италия А серияси иштирокчиси «Лацио» сафига ўтиши мумкинлиги борасидаги хабарлар эса қаердан пайдо бўлганини била олмай қолганини, аслида бундай эҳтимол бўлмаганини билдирган.

«Янги йил арафасида Туркиянинг «Трабзонспор» жамоасидан таклиф бўлгани ҳақида ҳам шундай асоссиз хабар тарқалганди. «Лацио»дан таклиф бўлиши ёмон эмас, бундай ҳолатда албатта музокаралар столига ўтиришдан қочмасдим.

Лекин менга қолса, Англияда ўйнашни танлардим. Масалан, «Арсенал» ёки «Эвертон»да. Ёки Манчестер клубларидан бирида», деган у.

Виталий Денисов Туркия чемпионатига йўл олиши мумкин

Виталий Денисов "Лацио" сафига ўтиши мумкин