Европа Иттифоқи давлатлари Туркияга миграция инқирози билан курашиш учун 3 млрд евролик молиявий ёрдам ажратилишини маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Европа Иттифоқининг барча 28 та давлати, жумладан Туркияга молиявий ёрдам кўрсатилишига қарши чиқаётган Италия ҳам тегишли келишувни Брюсселдаги учрашувда имзолади.

2015 йил ноябрда ўтказилган музокаралар давомида Туркия Еврокомиссия 3 млрд евро ажратишни маъқуллагандан кейин Европа Иттифоқига муҳожирлар оқимини йўлга солишда ёрдам беришга рози бўлганди.