Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ва Океания минтақасидан Федерациялар Кубогига саралаш босқичи доирасида биринчи қарама-қаршиликни Японияга қарши ўтказди.

Таиланднинг Хуахин шаҳрида ўтаётган ушбу босқичнинг дастлабки учрашувларида Сабина Шарипова ҳамда Нигина Абдураимова мос равишда Куруми Нара ва Нао Хибинони мағлубиятга учратиб, терма жамоага дастлабки икки очкони олиб келишди.

Жуфтликлар баҳсида Оқгул Омонмуродова - Арина Фольц жуфтлиги Эри Ходзуми - Шуко Аояма дуэтига қарши баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон вакилларига омад кулиб боқмади - 1:6, 0:6. Шу тариқа, Дмитрий Томашевич бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Бугун терма жамоа мезбонларга қарши баҳс олиб боради.