General Motors’нинг Россиядаги мулки Рязандаги дилери шикояти бўйича ҳибсга олинди

Жамият 04 Февраль 2016 2602

General Motors’нинг Россиядаги 813 млн рублдан кўпроқ кўчар ва кўчмас мулки ҳамда Ситибанкдаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари Рязандаги "Регион 62" автосалони шикояти билан ҳибсга олинди, деб маълум қилинмоқда Рязань вилояти арбитраж суди сайтида.

"Рязоблавтотехобслуживание" АЖ (Регион 62") акциядорларининг таъминловчи чоралар қабул қилиш бўйича шикояти қондирилсин. "Дженерал Моторз СНГ" МЧЖнинг шикоятда кўрсатилган сумма миқдоридаги 813,9 млн рубллик кўчар ва кўчмас мулки ҳибсга олинсин", дейилмоқда суд қарорида.

"Регион 62" автосалони General Motors’нинг ("Дженерал Моторз СНГ" ва "Дженерал Мотороз Дэу Авто Энд Технолоджи СНГ" МЧЖ) Рязандаги дилери бўлган. 2015 йил мартида General Motors ўзининг Россиядаги фаолиятини тугатишини, яъни 2016 йилдан Россияда Opel ва Chevrolet’нинг оммавий моделларини сотишдан воз кечишини эълон қилган.

Шундан кейин автосалон билан шартнома бир томонлама, 813 млн рублдан кўпроқ зарар қопланмаган ҳолда бекор қилинган. Шу билан бирга автосалоннинг зарарлар учун товон пули олмаслиги хатари юқори эди, чунки General Motors’нинг сотилган автомобилларидан тушадиган пул бевосита хориждаги ҳисоб рақамига ўтказилади.

Автосалон ўзига бу маблағларнинг қайтарилишини кафолатлаш мақсадида "Дженерал Моторз" филиаллари устидан судга шикоят аризаси топширган. Суд ариза берувчининг талабини қондирди.

Жавоб берувчи суд қарори ўқиб эшиттирилгунга қадар бир ойлик муддат ичида бу қарор устидан шикоят аризаси бериши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар