Германия суриялик қочқинларга 2.3 млрд евро ажратади

Жаҳон 04 Февраль 2016 1069

Германия яқин 3 йил ичида суриялик қочқинлар ва муҳожирлар билан ишлаётган гуманитар ташкилотлар ҳисобларига 2.3 млрд евро миқдоридаги маблағни ўтказиб беради. Бу ҳақда ГФР рейхканцлери Ангела Меркель Лондонда ўтаётган Сурия бўйича донор давлатлар конференцияси чоғида маълумот берди.

Биринчи транш миқдори 1.1 млрд еврони ташкил қилади.

“Федерал ҳукумат муҳожирлар оқимин қисқартириш учун ушбу оқимларни келтириб чиқарган омилларга қарши жойларда курашиш кераклигига ишончи комил”, - унинг сўзларин келтиради DPA агентлиги.

Кўпроқ янгиликлар