Япониянинг Honda компанияси Takata фирмаси ишлаб чиқарган хавфсизлик ёстиқлари ўрнатилган 2.23 млн машинасини ёстиқларда нуқсон кузатилгани туфайли ортга қайтаради ва таъмирдан чиқариб беради. Компания матбуот хизматидан маълум қилишларича, Honda брендидаги 6та, Acura брендидаги 5та моделга мансуб автомобиллар ортга қайтарилади.

Автомобил эгаларидан 60 кун ичида автомобилларни тегишли жойларга етказиш сўралган. Автомобиллар ортга чақириб олингач, муаммоли ёстиқчалар ўрнига бошқалари ўрнатиб берилади. Автомобил қисмлари етишмовчилиги кузатилса, бу жараён 2016 йилнинг ёзига қадар чўзилиши мумкин. Барча хизматлар текин кўрсатилиши айтилган.