Instagram ижтимоий тармоғи "микросериал" намойиш қилишни бошлади

Маданият 04 Февраль 2016 3323

Facebook компаниясига тегишли Instagram ижтимоий тармоғи ўзи ишлаб чиқарган биринчи мини-сериал намойишини бошлади. Режиссёр Энтони Уилкокс томонидан суратга олинган Shield 5 триллери ҳар бири 15 сониядан иборат 28 та эпизоддан иборат.

Шу тариқа сериалнинг умумий давомийлиги 7 дақиқани ташкил қилади. Instagram’да февраль ойи давомида ҳар куни сериалнинг янги серияси бериб борилиши ваъда қилинди.

Сериал воқеалари Лондонда содир бўлади, сюжети эса олмослар ўғирланиши ҳақида бўлади. Сериалнинг 1-сериясида фойдаланувчилар ўғрилик ва қотиллик билан боғлиқ жиноятлар учун қидирилаётган бош қаҳрамон Жон Свифт билан танишадилар.

Instagram’да фильмлар 15 сониялик қисмлар сифатида биринчи марта намойиш қилинмаяпти. 2013 йилда режиссёр Жорж Лукаснинг "Юлдузлар жанглари" мухлислари фильмнинг 4-эпизодини ижтимоий тармоққа шу йўл билан бутунлигича юклашган. @starwarstagram тахаллусли номаълум фойдаланувчи лентани тепадан пастга қараб суриш билан фильмни бошдан охиригача кўриш мақсадида фильмни ижтимоий тармоққа охиридан бошлаб қисмлаб юклаган. Бироқ Instagram муаллифлик ҳуқуқларининг бузилишини важ қилиб, тезда бу барча юкланган видеоларни ўчириб ташлаган ва фойдаланувчининг аккаунтини тўсиб қўйган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70901 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36986 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21401 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80805 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61803 Жамият
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 132 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 70 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 268 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 1187 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 759 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар