Ироқнинг Анбар вилоятидаги Рамади шаҳри яқинида ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг қариндоши Абу Аҳмад ас-Самраий ўлдирилди. Бу ҳақда "Ас-Сумария" телеканалига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, ас-Самраий Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари шариат суди жойлашган бинони нишонга олганлари оқибатида ўлган.

Жангари билан бирга унга ҳамроҳлик қилган яна 8 жангари йўқ қилинган.