Испания кубоги ярим финалида «Барселона» «Валенсия» дарвозасига жавобсиз 7та гол йўллади

Спорт 04 Февраль 2016 4718

3 февраль куни Испания кубогининг ярим финал босқичи доирасида биринчи ўйин бўлиб ўтди.

«Барселона» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилди ва амалда финал масаласини ҳал қилди.

Ўзининг инқироз даврини бошдан кечираётган "кўршапалаклар" "Камп Ноу"да рақибга қаршилик кўрсата олмади.

Учрашувнинг биринчи бўлимидаёқ каталонияликлар ҳисобни 3:0 кўринишига келтиришди. Бўлим сўнгида «Валенсия»нинг германиялик ҳимоячиси Мустафий майдондан четлатилди. Иккинчи бўлимда мезбонлар яна 4та гол уришди. Бу ўйинда Месси ўз ҳисобига 3та, Луис Суарес эса 4та гол ёзиб қўйди.

Бугун ярим финалнинг иккинчи учрашуви «Севилья» ҳамда «Сельта» ўртасида бўлиб ўтади.

Жавоб учрашувлари кейинги ҳафтага белгиланган.

Испания кубоги, 1/2 финал, дастлабки ўйин
Барселона – Валенсия 7:0 (3:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 7 Суарес, 2:0 – 12 Суарес, 3:0 – 29 Месси, 4:0 – 58 Месси, 5:0 – 74 Месси, 6:0 – 83 Суарес, 7:0 – 88 Суарес.
Барселона – тер Стеген, Матье, Пике (Бартра, 61), Альба (Адриано, 70), Алеиш Видаль, Туран, Бускетс, Иньеста (Серджи Роберто, 46), Неймар, Месси, Суарес.
Валенсия – Райан, Жоау Канселу (Черышев, 58), Адерлан Сантос, Мустафи, Гайя, Родриго, Данило (Фегули, 33), Барраган, Андре Гомеш, Сикейра (Рубен Везу, 46), Парехо.
Огоҳлантиришлар: Иньеста (14), Пике (24), Фегули (65), Черышев (79), Туран (84).
Четлатиш: Мустафи (45).

Кўпроқ янгиликлар