Kia орқа узатмали иккинчи седанини яратади

Технология 04 Февраль 2016 1874

Kia компанияси ўзининг иккинчи орқа узатмали седанини яратмоқчи; ҳозирча автоишлаб чиқарувчининг орқа ўққа узатма ўрнатилган ягона седани Quoris’дир. CK завод индекси билан юритилаётган моделнинг ишлаб чиқарилиши 2017 йил майидан бошланади. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Янги модель воситасида Жанубий Кореянинг етакчи компанияси ёш мижозлар учун спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчи сифатидаги нуфузини мустаҳкамламоқчи. Режага мувофиқ, янги седан йилига 60 минг ададда сотилиши керак.

Янги модель BMW 4-Series ва Audi A5га рақобатчи бўлиши тахмин қилинмоқда. Седаннинг мотор гаммаси 2.0, 2.2 ва 3.0 л ли двигателлардан иборат бўлади. Модель Kia компаниясининг Сеул яқинидаги корхонасида йиғилиши айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8499 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42141 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 67792 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41223 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 147893 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39955 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 119 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1489 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар