«Барселона» жамоаси ҳужумчиларидан бири Луис Суарес ўз жамоадоши, бразилиялик футболчи Неймарнинг бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Мен ишонч билдираманки, Неймар «Барселона»да қолади».

Жамоа уни қўллаб-қувватлайди. Мен аминманки, у Каталонияда яна узоқ йиллар давомида тўп суради», деган уругвайлик ҳужумчи.

Бироз олдинроқ, Неймарнинг отаси ўғлига жуда сахий жамоадан жиддий таклиф борлигини маълум қилганди.

Неймарнинг отаси: Ўғлим фаолиятининг охиригача «Барселона»да ўйнашга мажбур эмас