«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания кубогининг ярим финалида «Валенсия» дарвозасига 3та гол уришга муваффақ бўлди.

Ушбу голлар унинг профессионал футболчи сифатида фаолиятидаги 499, 500 ва 501-голлари бўлди.

Месси ўз голларининг 436тасини «Барселона», 49тасини Аргентина терма жамоаси, 14тасини Аргентина ёшлар (U20) терма жамоаси ва 2тасини Аргентина олимпия (U-23) терма жамоаси сафида урган.