Microsoft корпорацияси сунъий онг негизида клавиатуралар ишлаб чиқувчи SwiftKey компаниясини сотиб олди. Бу ҳақда сотиб олинган компания блогида маълум қилинди.

Financial Times нашри маълумотларига кўра, Microsoft бу компанияни 250 млн долларга сотиб олган.

Лондонда жойлашган SwiftKey компанияси виртуал клавиатуралар ва башорат қилувчи алгоритмлар яратиш билан шуғулланади. Компания ишланмалари бутун дунё бўйлаб 500 млн дан ортиқ iOS ва Android-қурилмаларда ишлатилади.

Swiftkey жамоаси Гарри Шум бошчилигида ишловчи Microsoft Research лойиҳасига қўшилади.