Актриса Муқаддас Саъдуллаева “Бекажон” нашрига берган интервьюсида ҳамкасби Шаҳзода Муҳаммедова билан яқин дугона эканлигини таъкидлаб, у ҳақда илиқ фикрлар айтиб ўтди.

“Шаҳзода жуда меҳрибон, оқкўнгил. Фарзандли бўлганимдан сўнг тез-тез ҳолимдан хабар олиб турди. Бу борада у билан янада яқин бўлиб қолдик”, - деди у.

Бундан ташқари, у Шаҳзода ижодий фаолиятда ҳам дугоналикни оқлаганини кўрсатувчи бир воқеани сўзлаб берди: “Бир сафар янги фильмда суратга тушиш учун мени ролга тасдиқлашганидан сўнг оёғимдан жароҳат олдим. Аксига олиб, кинонинг айрим саҳналари хорижда суратга олиниши керак эди. Ўша кунларда хорижга кетиш учун ҳужжатларни тасдиқлаш пайти эди. Шунда режиссёримиз Шаҳзодага мен ижро этишим керак бўлган ролни таклиф қилганида у: “Дугонамнинг ишини ундан тортиб ололмайман. Ролга у тасдиқланганми, ўзи ижро этсин. Оёғи лат еган бўлса, тузалишини кутинглар”, деб жавоб қайтарган. Бундан жуда хурсанд бўлдим, Илоҳим, муносабатларимизга кўз тегмасин”.