Норвегия Суриядаги гуманитар фожиа оқибатларини бартараф этиш ишига 1.2 млрд доллар ажратади

Жаҳон 04 Февраль 2016 1113

Норвегия ҳукумати яқин 4 йил ичида Сурия ҳамда унга ёндош давлатлардаги гуманитар ҳалокат олдини олиш ишига 10 млрд крона (1.17 млрд доллар) ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда қироллик бош вазири Эрна Сульберг журналистлар билан ўтказган мулоқоти чоғида айтиб берди.

“Бугунги кунда бу дунёдаги энг йирик гуманитар фожиадир, - таъкидлади ҳукумат бошлиғи. – Жорий йилда Норвегия томонидан 2.4 млрд крона (280 млн доллар) ажратилади, ва биз молиялаштиришни 4 йил давомида шу даражада ушлаб турамиз. Бу Суриянинг вазиятини яхшилашимиз мумкин бўлган вилоятларига бевосита ёрдам кўрсатамиз”.

Кўпроқ янгиликлар