Нукус тиббиёт коллежида бўлиб ўтган тадбирда Навоий асарларининг қорақалпоқ адабиётига таъсири ҳақида сўз юритилди

Жамият 04 Февраль 2016 1341

Нукус тиббиёт коллежида бўлиб ўтган тадбир буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланди.

ЎзА хабарида келтирилишича, “Шеърият мулкининг султони” деб номланган адабий кечада ёзувчи-шоирлар, адабиётшунос олимлар Алишер Навоий асарларининг қорақалпоқ адабиётига таъсири, шоир қолдирган бой адабий мероснинг бугунги ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Коллеж ўқувчилари шоир ғазаллари ва рубоийларидан ўқиди, достонларидан саҳна кўринишлари намойиш этди.

– Коллежимизда Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган иншо ва тасвирий санъат танловлари ўтказилди, – дейди Нукус тиббиёт коллежининг ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси Райҳон Мадаминова. – Бунда иқтидорли болалар буюк шоир асарларидан олган таассуротларини сўзлаб берди.

Тадбир Навоий шеъриятига бағишланган мушоира билан давом этди. Адабий кеча якунида иншо ва тасвирий санъат танлови ғолиблари тақдирланди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46537 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51713 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9343 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20139 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 335 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 159 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 682 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 876 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 550 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар