АҚШ президенти Барак Обама ўзининг 8 йиллик президентлик лавозимида биринчи марта АҚШда масжидга ташриф буюрди. Обама 3 февралда Балтимор шаҳридаги масжидга келди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

"Ўйлайманки, у буни анча аввал қилиши керак эди. У бунгача нима учун узоқ вақт келмаганини тушунмайман. Кўпчилик мусулмончилик ҳамжамиятлари уларга ваъда берилганини олмаганларидан ҳафсалалари пир бўлган", деб келтирмоқда мусулмонлардан бири Харун Могул сўзларини нашр.

Нашрнинг таъкидлашича, Обама хорижий сафарлар вақтида бир неча масжидларга ташриф буюрган, бироқ у АҚШда буни ҳеч ҳам қилмаган.

Балтимордаги мусулмон уммати АҚШдаги энг йириги ҳисобланади. Шаҳарда ислом динига эътиқод қилувчи минглаб оилалар яшайди. Обаманинг масжидга ташрифи жорий президентлик кампаниясида аксилисломий нутқнинг кўпайгани билан боғланмоқда.