Олимлар: қаҳва жигарни цирроздан ҳимоя қилади

Жамият 04 Февраль 2016 4765

Кунига икки бора қаҳва ичилса, бу жигар циррози таҳдидини ҳамда давосиз дарддан ўлиш хавфини икки баробарга камайтиради. Саутгемптон университети профессори Жулия Паркс бошчилигидаги британиялик олимлар гуруҳи томонидан ўтказилган мета-таҳлил натижалари Alimentary Pharmacology & Therapeutics журналида чоп этилди.

Олимлар 1994-2015 йиллар ўртасида ўтказилган 2 мингдан ортиқ тадқиқотлар натижаларини ўрганиб, улардан жами 432 минг кишини қамраб олган 9 тажриба танлаб олинди. Натижада улар қуйидаги хулосага келишди: қаҳвани кунига икки бора истеъмол қилиш цирроз келиб чиқиш хавфини 44 фоизга, ундан ўлиш хавфини эса 50 фоизга қисқартиради. Бу жуда катта кўрсаткчидир; масалан, статинли терапия юрак-томир хасталикларига чалиниш хавфини 25 фоизгагина қисқартиради.

Бу таъсир нима билан боғлиқлиги ҳали тушунарсиз. Муаллифлар қаҳва кофеиндан бошқа бир қатор муҳим моддаларни ўз ичига олишини эслатиб ўтишди, булар орасида аксилоксидатив ва яллиғланишга қарши бирикмалар (кафестол, кавеол, хлороген кислотаси) бор. Булар жигарнинг қўшимча ҳимоясини таъминлаб беришга қодир. Бундан ташқари, билвосита таъсирни ҳам истисно қилмаяпти (гепатит ёки 2-типдаги гепатит хасталигининг камайтирилиши сингари).

Кўпроқ янгиликлар