Ўзбекистон йўллар реконструкцияси учун ОТБдан 405 миллион доллар кредит олади

Ўзбекистон 04 Февраль 2016 4084

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилнинг иккинчи ярмидан Марказий Осиёни Россия ва Хитой билан боғлайдиган автокоридор қурилишини тугаллаш учун Осиё тараққиёт банки(ОТБ)нинг умумий қиймати 405 миллион долларлик бир неча траншдан иборат кредит маблағларини қабул қилиб олишни бошлайди. Бу ҳақда Sputnik агентлиги Молия вазирлиги қошидаги Республика йўл жамғармаси вакилига таяниб маълум қилди.

ОТБ маблағлари мазкур лойиҳа доирасида 2018 йил охирига қадар учта транш кўринишида ажратилади.

“Лойиҳани ҳужжатлаштириш ишлари якуний босқичда, мазкур пакет яқин уч йил ичидаги ОТБ ва Ўзбекистон молиявий ҳамкорлик дастурига киритилган”, - дея ойдинлик киритди жамғарма вакили Тошкентдаги логистика масалаларига бағишланган конференция жараёнида.

Биринчи 2 транш 2011-2012 йилларда ажратилган бўлиб, мамлакат шарқидаги А-373 йўлини қайта қуришга сарфланган эди.

Ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистонда миллий автомагистрал қурилишига ОТБ кредитлари ҳисобидан 1,1 миллиард доллар сарфланди. Маблағлар А-373 магистралининг “Тошкент – Андижон” бўлаги ва А-380 магистралининг “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнау” йўлларини таъмирлаш ва кенгайтиришга сарфланган.

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7497 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8360 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50941 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 1654 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2559 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 3832 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Содиқ Сафоев Россия Федерация Кенгаши делегациясини қабул қилди
Кўпроқ янгиликлар