Пентагон оғир яраланган аскарларга ҳам репродуктив функцияни сақлаб қолиш имконини берадиган тажрибавий дастурни ишга туширмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри ёзмоқда.

Дастур ташаббускори мудофаа вазири Эштон Картердир. Эндиликда ҳарбий хизматга келувчи эркак ва аёллар спермаси ва тухум ҳужайраларини сақлашга топширади. Барча харажатларни мудофаа идораси ўз зиммасига олади.

Шу тариқа аскарларнинг жанговар руҳини кўтариш режалаштирилмоқда. Насл қолдириш масаласи ҳал қилинганидан сўнг ҳарбий хизматчилар оғир жароҳат олиш истиқболига енгилроқ муносабатда бўлиши кутилмоқда.Бундан ташқари, 20-40 ёшдаги аёлларнинг армиядан кетиб қолиши билан боғлиқ муаммо ҳам ҳал қилинади: бу ёшда аёллар одатда армиядан кетиб, ўзларини фарзанд кўриш ва оила қуришга бағишлайдилар.